ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 10 ДЕКАБР КУНИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ХУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ.

Юқори кучланишли “Л-Тошховуз” 35кВ.ли ҳаво узатмасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Кува туманининг Тошховуз, Гузал, Турк ровот, Хужа Хасан, Муйдин Хасан, Кува, Дустлик, Маданият, Хонобод, Пастки Хонобод МФЙларда  соат  09:00дан 17:00 га қадар  вактинча электр энергияда узилишлар кузатилади.

Бундан ташқари, Қува тумани  110/35/10 «Бахор» нимстанциясида реле химояларини текшириш олиб борилиши сабабли, нимстанциядан чиқувчи 10 кВ.ли “Урабоши” ҳамда “Учтол” хаво узатмалари орқали электр  энрегияси билан таъминланувчи Дехконобод, Бахор, Янгиобод МФЙ ҳудудларида хам вактинча электр энергияси берилиши тўхтатилади.

Ёзёвон туманида “Обод кишлок” давлат дастурининг бажарилиши буйича  №43 хамда №479–сонли трансформатор пункларининг юкини енгиллаштириш мақсадида ўрнатилган янги трансформаторларга 0,4 кВли янги тармоқ тортилиши сабабли, Такалик, Иштирхон МФЙлари соат 08:00дан 17:00гача қадар вақтинча электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилади.

Марғилон шахрида ПҚ-2661 бўйича №53–сонли трансформатор пунктидан чиқувчи тармоқда монтаж, демонтаж ишлари амалги оширилиши сабали, “Сурхтепа” МФЙ худуди вақтинча электр энергиясидан узиб қўйилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матубот хизмати