ЖОРИЙ ЙИЛ ЯНВАР ОЙИ ЯКУНИГА ҚАДАР… (КАТТА КЕНАГАС ҚИШЛОҒИ)

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Учкўприк тумани Катта Кенагас қишлоғидан мурожаат келиб тушган эди. Мутахасисларимиз томонидан ушбу мурожаат ижросини ўз вақтида, сифатли бажариш мақсадида, жойига бориб ўрганиш ўтказилди.

Катта Кенагас қишлоғи Томоша кўчасига янги уй-жой қурган мурожаатчи ушбу янги хонадонини электр таъминотига улаш мақсадида, 2019 йилда хашар йўли билан хар хил қўлбола ёғоч таянчларни ўрнатиб, тармоқ тортиб, электр энергиясидан фойдаланиб келмоқда.

Мурожаат юзасидан ушбу хонадон жойлашган кўчага 2020 йил январь ойи якунига қадар белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берувчи таянч ва тармоқ тортиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” тастури тўғрисидаги ПФ-5386 сонли фармони ва “Обод қишлоқ дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3630 сонли қарори бўйича “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Учкўприк тумани Катта Кенагас МФЙ Катта Кенагас қишлоғи худудидаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича 39 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 8 дона трансформатор пунктларини макаммал таъмирлаш хамда 1,7 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ва 1 дона қуввати 100 кВА бўлган 191-сонли трансформатор пунктини катта қувватли 250 кВАли трансформатор пунктига алмаштириш режаси белгиланган.

Белгиланган режага асосан, Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2018 йилда 39 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 8 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланган хамда 1,7 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиниб, замонавий СИП-2, СИП-4 тармоғи тортилган ва қуввати 100 кВА бўлган 191-сонли трансформатор пункти катта қувватли ГКТП туридаги 250 кВАли трансформатор пунктига алмаштирилган. Белгиланган режалар тўлиқ бажарилган.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати

 

Fikr bildirish