ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ҲАВО УЗАТМАЛАРИДАГИ АВАРИЯЛИ УЗИЛИШЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.

220/110/10 “Обихаёт” нимстанциясидан чиқувчи 110 кВ.ли “Чилмахрам” юқори кучланишли ҳаво тармоғида қуюқ тушган туман сабабли, намлик даражаси ортиб ҳаво тармоғини изоляторлари носоз ҳолатга келиб 07.12.2019 йил куни соат 20:45да аварияли ҳолатда ўчган.

 

Ушбу аварияли ҳолатда Бешариқ тумани “Қорачийда”, “Эшон” МФЙ ҳудудлари, Фурқат туманининг “Томоша”, “Қушчи”, “Чеккўприк”, “Ғаллакор” “Бешоға”, “Шўрқишлоқ” “Полвонтош”  МФЙ ҳудудлари вақтинча электр энергияси таъминотидан узилган.

Бундан ташқари, 220/110 “Ўзгариш” нимстанциясидан чиқувчи юқори кучланишли 110 кВ.ли “Л-Хўжанд” ҳаво узатмаси жорий йилнинг 9 декабр куни соат 00:10 да аварияли ҳолатда (Қўқон шаҳрининг айрим ҳудудлари) ўчган, шу куни соат 08:50да қайта тармоққа уланган. Тармоқ нормал режимда ишлаган.

110/35/6 “Қўқон” нимстанциясидан чиқувчи 35 кВ.ли “Л-ҚЯ” юқори кучланишли ҳаво тармоғи жорий йилнинг 8 декабр куни соат 10:07 да аварияли ҳолатда тармоқдан узилган.

Аварияли ҳолатда, Учкўприк туманининг “Бекобод”, “Тўхсонқовун”, “Олмурод”, “Қақир”, “Олтинводий”, “Қўштепа”, “Қоракўл”, “Шерообод”, “Чўлпон”, “Каттақашқар”, “Хошимдашт” ҳамда “Қўқонбой” МФЙ ҳудудлари вақтинча электр энергияси таъминотидан узилган.

Юзага келган аварияли ҳолатлар “Фарғона электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган. Авария ҳолатни зудлик билан бартараф этиш мақсадида корхонанинг Қўқон, Фарғона ҳудудларидаги барча масъул бўлим, хизматлар бригадалари жалб этилган. Жалб этилган маъсул бригадалар барча зарур техник воситалар ҳамда транспорт воситалари билан таъминланган. Аварияли ҳолатни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Юқоридаги аварияли ҳолатлар юзасидан электр таъминотидаги узилишлар учун “Фарғона электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр таъминоти корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати.