ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ РЕЖАЛАР!

Бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ вилоятдаги мавжуд 154 дона нимстанцияларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга юқори кучланишли ҳаво узатмалари, трансформатор пунктлари, хаво ва қабел тармоқларидан ташқари нимстанциялар хизмати жуда катта ахамиятлидир.

Бугунги кунда мавжуд нимстацияларда жойлашган куч трансформаторларнинг соз ҳолатда узлуксиз, узоқ йиллар хизмат қилиши учун доимий тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг техник ҳолатини босқичма-босқич яхшилашга эришилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг топшириғига асосан, жорий йил мавжуд барча нимстанциялар жорий ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Шу сабабли, бугун “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Нимстанциялар хизмати барча бўлим усталари иштирокида 2020 йил юқорида кўзда тутилган ишларни ўз вақтида жойларда сифатли ва хавфсиз ташкил этишга бағишланган еғилиш бўлиб ўтди.

Рахбарият томонидан бўлим усталари ва ходимларга иш жараёнида етарли даражада қулай шарт-шароитлар яратиш, нимстанциялар худуларини озода сақлаш, иш жараёнида энг аввало хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда, йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган масалалар бўйича йиллик чора тадбирлар тузилиб, ижроси масъул ҳодимлар томонидан назоратга олинди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати