ВИЛОЯТИМИЗНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА 16 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ БИР НЕЧТА НИМСТАНЦИЯЛАР ҲАМДА УЗАТМАЛАР ТАЪМИРЛАНАДИ. ҚИСҚА МУДДАТЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ.

110/35/10 кВли “Ахшақ” нимстанциясида жойлашган куч трансформаторлари таъмирланиши сабабли, Тошлоқ тумани, “Конизар”, “Терактаги”, “Конизар”, “Шодлик”, “Садда” ва “Қўрғонча” МФЙ ҳудудларида, Марғилон шаҳрининг “Ал-Матрудий” ҳудудларида;

110/35/10 кВли “Дехқонобод” нимстанциясида жойлашган куч трансформаторлари таъмирланиши сабабли, Тошлоқ тумани, “Хонариқ”, “Чек”, “Арабмозор”, “Бесаранг”, “Мехнатобод”, “Навбахор”, “Қумариқ” МФЙ ҳудудларида, Ёзёвон тумани “Иштирхон” ва “Қоратепа” МФЙ ҳудудларида;

110/35/10 кВли “Фурқат” нимстанциясида жойлашган куч трансформаторлари таъмирланиши сабабли, Қўқон шаҳри, “Ноибкўприги”, “Нонвойлик”, “Гарчасой”, “Жахонаро”, “Кушчинор”ҳамда “Янгичорсу” МФЙ ҳудудларида;

110/35/10 кВли “Узоқ” нимстанциясида жойлашган куч трансформаторлари таъмирланиши сабабли, Фурқат тумани “Томоша”, “Чеккўприк”, “Кўктўппи”, “Қушчи”, “Шўр”, “Полвонтош” ҳамда “Ғаллакор” МФЙ ҳудудларида;

35 кВли “Дўрмон” юқори кучланишли ҳаво узатмаси нимстанциясидан чиқувчи, 6 кВли “Дўрмон” узатмаси таъмирланиши сабабли, Қўштепа тумани “Дўрмон” МФЙ ҳудудларида жорий йил 16 январь куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

 

Таъмирлаш ишлари вақтидаги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати