ВИЛОЯТИМИЗНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА 15 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ БИР НЕЧТА НИМСТАНЦИЯЛАР ҲАМДА УЗАТМАЛАР ТАЪМИРЛАНАДИ.

110/35/6 кВли “Қувасой” нимстанциясидан чиқувчи, 6 кВли “Охунбобоев” узатмаси таъмирланиши сабабли, Фарғона шаҳрининг “Лолазор” ва “Бобур” МФЙ ҳудудларида;

110/6 кВли “Киргули” нимстанцияси чиқувчи, 6 кВли “Шодлик” узатмаси таъмирланиши сабабли, Фарғона шаҳри, Киргули мавзеси, “Навбахор” МФЙ ҳудудида;

110/35/10 кВли “Олтиариқ” нимстанциясида жойлашган куч трансформаторлари таъмирланиши сабабли, Олтиариқ тумани “Янгиқўрғон”, “Беклар”, “Жўрак”, “Усмонобод”, “Қапчиғай”, “Полосон”, “Муқумий”, Ибн Сино”, “Товулғон”, “Янгичек”, “Тошобод” ҳамда “Дўстлик” МФЙ ҳудудларида;

110/6 кВли “Чилмахрам” нимстанциясида жойлашган куч трансформатори таъмирланиши сабабли, Қўқон шаҳрининг “Озодлик”, “Янгиобод” ҳамда “Қаландархона” МФЙ ҳудудларида жорий йил 15 январь куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Таъмирлаш ишлари вақтидаги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати

Fikr bildirish