Тошлоқ туманидан мурожаат. (Электр узилиши юзасидан)

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошлоқ туманидан йўлланган мурожаатга асосан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 9 март куни соат 21:00да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида энергоблокларга кўмир етказиб бериш тизимидаги носозлик туфайли дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 100 мВт.га пасайишга олиб келган.
Сўнгра соат 21:17да 200 мВт қувват билан ишлаётган 4-энергоблокка ёқилғи бериш тўхтаб қолганлиги туфайли авария ҳолатини олдини олиш мақсадида энергоблок станция ходимлари томонидан фавқулодда ўчирилди. Станциянинг умумий қуввати 800 мВт.дан 420 мВт.гача пасайиб кузатилган.
Содир бўлган носозлик туфайли энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаши натижасида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар юз берди ва айни пайтда электр таъминотидаги мувозанат хавфсизлигини таъминлаш учун чекловлар киритилишига мажбур бўлинмоқда.
Юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Тез орада тизим нормал холатга келтириб, истеъмолчиларга тўлиқ электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

Шу ўринда, юзага келган авария ҳолатда киритилган чекловлар вақтида келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ
Матбуот хизмати