ТОШЛОҚ ТУМАНИДАН МУРОЖААТ “110 ЛИНИЯ БИР КУНДА 4-5 МАРТА ЎЧАЯПТИ”

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошлоқ туманидан юборилган мурожаатга “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ шуни маълум қиладики, сўнгги кунларда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари кундан-кун ортиб бормоқда. Жумладан, вилоятимиз бўйича январ ойининг илк кунларига нисбатан кейинги 3-4 кун давомида кунлик электр энергияси истеъмоли ҳажми ўртача 2,0 млн кВт/с га, ёки 80-85 мВт қувватга ўсиши кузатилди. Бугунги кунда бир кунлик вилоятга электр энергия ишлаб чиқариш баланси бўйича берилган топшириқ 17,8 млн кВт/с белгиланган бўлиб, айни вақтда (электр таъминотидаги узилишлар билан) бир кунда 19,1-19,5 млн кВт/с электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Вилоятнинг кунлик эркин истеъмоли (истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун) 20,7 млн кВт/с ташкил этади.

Шу билан бирга, газ босимининг пасайиб кетиши, электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларимизнинг вақтинча тўхтаб қолишига сабаб бўлмоқда. Натижада, энерготизимда қувват танқислиги юзага келмоқда. Бундан ташқари, қувват танқислиги юз бериши билан Марказий 110 кВли ҳаво узатиш тармоқларида автоматик юкламани чеклаш (УОН) қурилмасини ишлаши билан ўчишлар юз бермоқда. Лекин корхона тасарруфидаги электр тармоқларида нуқсонли (аварияли) ўчишлар юз бермаган.

Юзага келган муаммони бартараф этиш учун, Энергетика вазирлиги тизимидаги тегишли мутахасислар туну кун белгиланган тартибда ишлар амалга оширилмоқда.

 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати