ТОШЛОҚ ТЭТКГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ.

Жамиятимиз раҳбарияти томонидан хар бир бўлим, хизмат, туман шаҳарларда мехнат қилаётган ишчи-ходимлар иш самарадорлиги ошириш, улар учун қулай иш шароитларини яратишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Бунга биргина мисол тариқасида, жорий йилнинг 12-март куни корхонага олиб келинган, 1 дона “Газел” русумли енгил юк машинаси, наъмунали фаолият кўрсатаётган Тошлоқ туман электр таъминоти корхонасига самарали фойдаланиш учун топширишилди.

Эндиликда, Тошлоқ туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан юзага келган аварияли ҳолатларда тезкор хизмат кўрсатиш, қатор дастур ва қарор ижроларини бажарилишида ишчи ҳодимларга қулайлик бўлди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати