Жамиятда «Ёшлар Иттифоқи»

Ёшларга оид давлат сиёсатини жамиятдаги ўрни

—        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июл кунидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони, “Ўзбекэнерго” АЖнинг 2017 йил 30 августдаги “Ўзбекэнерго” АЖ “Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги  517-сонли буйруғи хамда “Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 27.09.2017й. даги  463Р-сонли буйруғига асосан жамиятнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси ва туман, шахар электр таъминоти корхоналари етакчилари сайланган.

—        “Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 378 нафар ёшлар меҳнат қилиб келмоқда. Шундан 47 нафар ёш аёллар бўлиб жами ёшларнинг 91 нафари олий, 278 нафари ўрта махсус, 9 нафари ўрта маълумотли ходимлар хисобланади.

—         Жамият ёшларининг ишдаги ва шахсий муаммолари, таклиф ва фикраларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот тарзидаги йиғилишлар ва тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Ёш ходимларни ишдан кейинги вақтларини бехуда сарфламасликлари учун жамият негизида спорт билан шуғулланишларига имкониятлар яратилган хамда чет тилларини ўрганишлари учун имтиёзли ўқув курслари ташкил этилган.

Жамиятимизнинг ёшлар иттифоки ўртасида ўтказилган “Семинар” лавхалари.

 

 

 

Agar matnda imlo xato topgan bo’lsangiz, bu matnni belgilab Ctrl+Enter bosib bizga xabar bering.