ТАДБИРКОР МУРОЖААТИДАН СЎНГ. (Қува тумани)

Жорий йилнинг 27-январь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани “Баркамол улуғ юрт камоли” оилавий корхонаси рахбари томонидан юборилган “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ушбу видеомурожаатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида мурожаат назоратга олиниб, ўрганиш ўтказилди.

“Баркамол улуғ юрт камоли” оилавий корхонаси, 110/35/10 кВли “Бахор” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Шифокор” ҳаво узатмаси билан таъминланувчи қуввати 250 кВА №893 бўлган трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади.

Видеомурожаатда ушбу оилавий корхона фаолият юритишида электр энергияси таъминотида узилишлар юз бераётгани, хусусан, 27-январь куни кун давомида электр энергияси берилмаганлиги юзасидан сўз юритилган.

Шу куни 110/35/10 кВли “Бахор” нимстанциясида жойлашган қуввати 10000 кВА бўлган куч трансформаторининг 10 кВ чиқиш В,С фазасида мой оқиб чиқиши натижасида қизиш юзага келиб, соат 09:06 да авария ҳолатида ўчирилган.

Тезкор навбатчилик гуруҳи “Бахор” нимстанциясида авария холатини бартараф қилиш чоралари кўрилган. (наряд №79 асосан)

Кўрилган чоралар натижасида соат 16:30 ларда тўлиқ юзага келган авария бартараф этилиб, соат 16:41 да тармоққа қайта кучланиш берилган. Куч трансформатори нормал режимда ишлаган.

Бундан ташқари, авария ҳолатини бартараф этиш жараёни якунига етказилгунга қадар истеъмолчиларда юзага келаётган ноқулайликларни ҳисобга олган ҳолда, 110/35/10 кВли “Бахор” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Шифокор” ҳаво узатмасининг бир қисми 35/10 кВли “Тинчлик” нимстациясидан чиқувчи 10 кВли “Ширин” ҳаво узатмасига соат 14:05 да ўтказилди.

Ҳозирги вақтда “Баркамол улуғ юрт камоли” оилавий корхонаси 35/10 кВли “Тинчлик” нимстациясидан чиқувчи 10 кВли “Ширин” ҳаво узатмаси орқали  электр энергияси билан таъминланмоқда.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати