Жамият томонидан акцияларни сотиб олиш тўғрисисда маълумот.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва «Фарғона ХЭТК» АЖ уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

I. акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;

II. акцияларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра;

III. акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

а) Жамиятни қайта ташкил этиш;

б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

 

Agar matnda imlo xato topgan bo’lsangiz, bu matnni belgilab Ctrl+Enter bosib bizga xabar bering.