КАРАНТИН ДАВРИДА ХАМ ЗАРУР МАТЕРИАЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНИБ ХУДУДЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА.

“Худудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бугунги кунда истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, юзага келган аварияли узилилар ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш, белгиланган чора тадбирлар ижросини ўз вақтида бажариш борасида мунтазам зарурий эхтиёт қисмлар, трансформатор пунктлари, сим ва кабел тармоқлари билан таъминлаб келмоқда. Хусусан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖни хам.

Олиб келинган зарур материаллар мутахасислар томонидан аниқ белгиланган тақсимотга асосан, туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарига тақсимланмоқда.

Бу эса, худудларда юзага келган аварияларни тезкорлик билан қисқа вақт ичида бартараф этиш, носоз тармоқлар, трансформатор пункларини соз холатга келириш учун хизмат қилмоқда.

 

“Фарғона ҲЭТК” АЖ

Матбуот хизмати