ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ. (БУВАЙДА ТУМАНИДАН ФУҚАРО ЭЪТИРОЗИ)

Ижтимоий тармоқ орқали Фарғона вилояти Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасидан фуқаро “Электр корхонасига қўнғироқ қилсак, 24 соат банд бўлади” мазмунида мурожаат йўлланган бўлиб, бу борада “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан барча туман, шаҳар раҳбари томонидан қатъий назоратга олиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу ўрнида, юзага келган электр таъминоти бўйича муаммолар юзасидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишонч телефони орқали мурожаат йўллашингиз мумкин.

Ишонч телефони (73) 244-49-50

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати