Ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига танлов.

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

«ФАРГОНА ХУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОКЛАРИ КОРХОНАСИ» акциядорлик жамияти ички аудиторлик хизмати аудитори лавозимига жисмоний шахслар учун танлов эълон қилади.

Ички аудитор хизмати аудитори қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

– Ички аудиторнинг малака сертификатига (сертификат хар йиллик малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдикловчи Гувохномалар билан тасдикланган холда) эга бўлиши;

– Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

– Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши ва охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (ёхуд Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида  муаълимлик) иш стажига эга булиши;

Танловда қатнашишни ҳохловчилар ўз ҳужжатларини 2020 йил 20 майгача жамиятга такдим этишлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.

«ФАРГОНА ХУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОКЛАРИ КОРХОНАСИ» АЖ Ички аудиторлик хизматига аудитор танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни юбориш учун манзил:

Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фаргона шахри, Мустакиллик кучаси 3 уй.  «ФАРГОНА ХУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОКЛАРИ КОРХОНАСИ» АЖ, бошкарма биноси, ходимлар булимига.

Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:

Tелефон/факс: 73 244 84 36,  73 244 00 64, / 73 244 38 21

Жамият корпоратив веб сайти: www.feres.uz