ХАР БИР ИШ АВВАЛИДА….

Кўзга кўринмас, рангсиз, хидсиз… ҳа бу электр токи.

Бугунги кунда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида мехнат қилаётган энергетикларимиз иш жараёнида электр токи билан кўп бор юзма юз келади.

Биргина қўпол хато турли бахтсиз ходисага сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, ишчи ходимларни нафақат иш куни аввалида балки, хар бир бажарилаётган иш жараёни бошланишида хам техника хавфсизлик қоидаларига сўзсиз амал қилишликлари тушунтирилиб, хар бир ходим доимий йўриқномадан ўтказилади.

Хавфсизлик техника қоидаларига амал қилишини эса, мунтазам корхона раҳбарияти ва Мустахкамлик техника хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шу билан бирга, бугунги вазиятдан келиб чиқиб барча ходимларни масофавий йўриқномадан ўтказиш ишлари хам олиб борилмоқда.

Зеро, бунинг барчаси соҳада мехнат қилаётган ишчи-ходимларимизнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

 

“Фарғона ҲЭТК” АЖ

Матбуот хизмати