“ФАРҒОНА ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ.

Бугунги кунда мамлакатимиз иктисодиёти кундан-кун ривож топиб, ахоли турмуш-тарзи яхшиланиб, истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган эхтиёжи ортиб бормоқда. Бинобарин, кунлар совуши билан баъзи жойларда электр энергиясига бўлган талаб 1,5-2 баробарга ортган.

Вилоятимизда бугунги кунда кун давомида 17,4 млн кВт/с (жойлардаги чекловлар билан) электр энергияси етказиб берилмоқда. Белгиланган режа эса 16,6 млн кВт/с.ни, электр энергия ишлаб чиқариш баланси бўйича берилган топшириқ 16,3 млн кВт/с белгиланган. Вилоятимизга бугунги кунда истеъмолчилар томонидан талаб этилаётган бир кунлик электр энергияси эса 20,0 млн кВт/с.ни ташкил этади. Мутахасисларимиз томонидан “Миллий электр тармоқлари” АЖга белгиланган тартибда таклифлар киритилган, яни ишлаб чиқаришни орттириш ҳисобига кунлик қўшимча 2,6 млн кВт/с талаб этилган, ҳамда электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида мутахасисларимиз томонидан туну-кун тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда оммага ҳавола этилган Марғилон шаҳрида электр энергияси таъминотидаги узилиш юзасидан видео мурожаат ҳамда Марғилон шаҳри Янги хаёт МФЙдан худди шу мазмунда мурожаат қилинган эди.

Марғилон шаҳри асосан, “Миллий электр тармоқлари” АЖга қарашли 220/110/10 кВ.ли “Фарғона”, “Фарғона ИЭМ” ҳамда «Сокин» нимстанцияларидан чиқувчи 110 кВ.ли юқори кучланишли ҳаво узатмаси орқали таъминланади. Ушбу 110 кВ.ли узатмалар системалараро юкламани енгиллатиш автоматикаси (УОН) таркибига киритилган бўлиб, энергосистемада қувват танқислиги вақтида автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) тармоқдан узилади. Тармоқдаги юкламалар нормал режимга келтирилиб, 110 кВ.ли узатмалар қайта уланади. Бунинг учун камида 1-1,5 соат вақт талаб этилади.

Шуни алохида таъқидламоқчимизки, жойларда электр қуввати таъминотидаги узилишлар вилоят ҳокимлиги ва раҳбарлари билан боғлиқ эмас. Аксинча, улар электр қуввати таъминоти тизимини такомиллаштириш, мамлакатда электр қуввати ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қаттиқ ҳаракатларни амалга оширилмоқдалар.

Жорий йилнинг 29 ноябр куни юқорида келтириб ўтилган тармоқда кун давомида қуйидаги вақтларда электр энергияси узилишлари кузатилган.

Узатма номи Ўчган вақти Уланган вақти Узилиш вақти
29 ноябр 2019 йил.  Л-АРСИФ-2 узатмаси бўйича
Л-Арсиф-2 02:15 05:00 2 соат 45 мин
Л-Арсиф-2 07:06 08:33 1 соат 27 мин
Л-Арсиф-2 09:22 11:10 48 мин
Л-Арсиф-2 13:18 16:02 44 мин
Л-Арсиф-2 17:28 18:39 1 соат 11 мин
Л-Арсиф-2 21:04 21:31 1 соат 27 мин
29 ноябр 2019 йил.  Л-ПРОМУЗЕЛ узатмаси бўйича
Л-Промузел 00:31 02:11 40 мин
Л-Промузел 08:37 09:28 51 мин
Л-Промузел 11:50 13:14 24 мин
Л-Промузел 19:56 20:16 20 мин

 

Барча соҳаларда бўлгани сингари, бугунги кунда Энергетика соҳасида ҳам мамлакатимиз миқёсида бир қатор лойихалар тадбиқ қилинмоқда. Жумладан, ПҚ-2661, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари орқали жойларга янгидан-янги трансформатор пунктлари, кабел линиялар қурилмоқда. Босқичма босқич жойларга замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Наманган вилоятида қурилиб, бугунги кунда тест режимда ишлаётган “Тўрақўрғон ИЭС”ларни мисол қилсак арзийди.

Бугунги кунда соҳа мутахасислари томонидан истеъмолчилардан бирдам бўлиб, электр энергиясидан ҳавфсиз оқилона фойланишларини сўраган бўлар эдик.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати