“Фарғона ҲЭТК” АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги Қўштепа, Қува туманлари ҳамда Қўқон шаҳридаги мурожаатларига муносабати….

Сўнги кунларда вилоят ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали омма эътиборига ҳавола этилаётган мурожаатлар юзасидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:

Жумладан: Фарғона вилояти Қўштепа тумани Оқтепа қишлоғида яшовчи фуқаро мурожаати юзасидан, ушбу манзилда “Чироқ суткалаб бўлмайлиги, мутасаддилар бу муаммога беэътиборлиги” келтириб ўтилган. (Мурожаат келиб тушган сана 04.12.2019 йил)

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти хар бир мурожаатни ўз назоратига олган ҳолда, тегишли мутахасисларга юзага келган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси топширилган.

Қўштепа тумани Оқтепа МФЙ ҳудуди электр энергияси билан, 35/10 кВ.ли “Файзиобод” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВ.ли “Бадиш” хаво узатмаси орқали таъминланувчи, №48–сонли қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пунктидан таъминланади.

Мурожаат юзасидан, жорий йилнинг 22 ноябр Қўштепа тумна электр таъминоти корхонаси навбатчилик бўлимига соат 08:20ларда юқорида келтирилган трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ.ли ҳаво узатмасидаги шлейф (чоррахалардаги таянчларда симларни уловчи боғлама) носоз ҳолатга келгалиги юзасидан мурожаат келиб тушган, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида шу куни ушбу тармоқ соз ҳолатга келтирилиб, соат 19:40ларда тармоқка нормал режимда қайта уланган.

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Алишер Навоий мавзеси, 76-сонли кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро томонидан, кун давомида соатлаб хонадонида электр энергияси йўқлигидан мурожаат йўлланган.

Ушбу ҳудуд, 110/10/6 кВ.ли “Истиқлол” нимстациясидан чиқувчи, 6 кВ.ли “Мустақиллик” ҳаво узатмасидан таъминланувчи, №177–сонли транчформатор пункти орқали таъминланади.

Жорий йилнинг 27 ноябр куни соат 21:15 да 6 кВ.ли “Мустақиллик” ҳаво узатмаси тармоқдаги носозлик сабабли, ҳаво узатмасининг нимстанция ва №1 таянч оралиғидаги кабел узатмасида вужудга келган носозлик сабабли, аварияли ҳолатда ўчирилган.

Вужудга келган аварияли ҳолатни бартараф этиш юзасидан, зудлик билан Қўқон электр таъминоти корхонаси мутахасислари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу тармоқ 28 ноябр куни соат 02:40 ларда қайта тармоққа уланган.

Қува тумани, Гўзал МФЙ, Тинчлик кўчасидан йўлланган мурожаат юзасидан.

Ушбу ҳудуд, 35/10 кВ.ли “Тинчлик” нимстанциядан чиқувчи 10 кВ.ли “Қўшкечик” ҳаво узатмасидан таъминланувчи, №754–сонли қуввати 630 кВА бўлган, ҳамда №817–сонли қуввати 100 кВа бўлган трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади.

Ҳудуддаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, Қува туман электр таъминоти корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик режа дастурига асосан тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилган бўлиб, ушбу ҳудуд жорий йилнинг 1-декабр кунидан узлуксиз электр энергияси билан таъминланиб келинмоқда.

Мурожаатларда келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий баёноти эълон қилинган эди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Туркманистон Республикасининг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайди.

Шу ўринда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясидан хавфсиз ва оқилона фойдаланишларини ҳамда фойдаланган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраб қоламиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати