“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ СЕНАТИ ВА ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА НАВБАТДАГИ МУРОЖААТНОМАСИ ЖОНЛИ ЭФИР ОРҚАЛИ ТИНГЛАНДИ.

Бугун 24 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати бўлиб ўтди.

Ушбу мурожаатда 2020 йилдаги ва кейинги 5 йилликдаги вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу мурожаат барча телеканаллар, президентнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчи ходимлари телевидения орқали жонли тарзда ушбу мурожаатни кузатиб боришди.

Мурожаат якунланган сўнг, ишчи-ходимлар ўртасида яратилаётган имкониятлардан тўғри ва унумли фойдаланиш, касбга бўлган мухаббатни ошириш, доимо ситқидилдан мехнат қилиш, юртимиз тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиш каби масалалар ўртоқлашилди.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати