ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ҚАРЗИНГИЗ БОРМИ…? СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ…

Бугунги кунда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб бормоқда. Шу сабабли истеъмолчиларга мутахасисларимиз томонидан туну-кун сифатли электр энергияси етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда. Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича жойларда аварияли ҳолатларни бартараф этиш бўйича гурухлар ташкил этилган. Давлат дастурларини бажарилиши, АСКУЭ тизимини тадбиқ этилиши соҳа ривож топишига улкан хисса қўшмоқда.

Лекин, фойдаланилган электр энергияси тўловлари ўз вақтида тўланиши-чи…?

Бу борада, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Вилоят Мажбурий ижро бўлими билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Шу ўринда, истеъмолчилардан фойдаланилган электр энергияси учун тўловларга канчалик эътиборлик эканликларини борасида аноним сўровнома ўтказилди.

Ушбу сўровномада 14 000 дан ортиқ  истеъмолчи қатнашиб, 440 та овоз тўпланди.

“Электр энергиясидан қарзингиз борми…?” деган саволга 340 та (77 %) истеъмолчи “Ўз вақтида тўлаймиз. Олдиндан тўловга эгамиз.” – дея жавоб берилган.

Қатнашчиларнинг 57 таси (13 %) фойдаланган электр энергиясидан қарздорликлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. 43 та (10 %)  қатнашчи қарздорлик ёки олдиндан тўловга эгалиги тўғрисида хеч қандай маълумотга эга эмаслиги “Хисоблатиб кўришим керак” –деган жавобни берган.

Сўровнома натижалари шуни кўрсатадики 23 % истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши машавқати ва фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўланиши тўғрисида мутахасислар томонидан жойларда, бундан ташқари оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишлари олиб борилишини кўрсатади.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан наъмунали тўлов интизомини тарғиб қилиш бўйича тегишли маъсул ҳодимларга кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда, истеъмолчилардан электр энергиясидан самарали, оқилона фойдаланишларини ҳамда фойдаланилган электр энергияси тўловларини ўз вақтида амалга оширишларини сўраб қоламиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати