ЭЛЕКТР ҚУВВАТИ ЖУДА ПАСТ. (ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ)

Куни кеча ижтимоий тармоқлари орқали Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан “Электр қуввати жуда паст” мазмунида видеомурожаат йўлланган эди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан ушбу видеомурожаат келтирилган масалалар ўз вақтида тезкорлик билан ҳамда сифатли ҳал этиш мақсадида Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимларидан ташкил топган ишчи гурух тузилди.

Ишчи гурух томонидан жойлардаги ҳаво узатмалари, трансформатор пунктлари кучланишлари кўздан кечирилди ва қайта текширувдан ўтказилди. Жойларда аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этиш мақсадида масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда, видеомурожаатда Олтиариқ тумани кўрсатилган мурожаатчи томонидан аниқ манзил йўқлиги сабабли, туманнинг танлов асосида жойлардаги айрим қурилмалар созлиги текширилди.

Ҳурматли истеъмолчилар! “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Сизлардан, электр таъминоти бўйича ариза, шикоят ва таклифларингизда аниқ манзилларингизни кўрсатишингизни сўрайди. Зеро хар бир мурожаат “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўз вақтида назоратга олиниб, тегишли тартибда юзага келган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати

Fikr bildirish