Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинааётган жойларда истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришдаги узилиш юзасидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг БАЁНОТИ

Вилоятимизда бугунги кунда кун давомида 17,4 млн кВт/с (жойлардаги чекловлар билан) электр энергияси етказиб берилмоқда. Белгиланган режа эса 16,6 млн кВт/с.ни, электр энергия ишлаб чиқариш баланси бўйича берилган топшириқ 16,3 млн кВт/с белгиланган. Вилоятимизга бугунги кунда истеъмолчилар томонидан талаб этилаётган бир кунлик электр энергияси эса 20,0 млн кВт/с.ни ташкил этмоқда. Мутахассисларимиз томонидан “Миллий электр тармоқлари” АЖга белгиланган тартибда таклифлар киритилган, яъни ишлаб чиқаришни орттириш ҳисобига кунлик қўшимча 2,6 млн кВт/с талаб этилган ҳамда электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида мутахассисларимиз томонидан туну-кун тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Куни кеча Фарғона вилояти Қува туманида фуқаролар томонидан жойларда табиий газ ва электр энергияси узилишларидан норози бўлиб, Қува туманидаги автомашина қатнов йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатлашинишига бир мунча ноқулайликлар тўғдиришаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда кенг мухокама қилинмоқда.

Ушбу масала юзасидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Қува тумани асосан, 110 кВ.ли “Л-Қува”, 35 кВ.ли “Л-Навруз”, “Л-Шарқий арсиф”, “Л-Сайгузар”, “Л-Анор”, “Л-Тошховуз” ва “Л-БТ” юқори кучланишли ҳаво узатмаси орқали таъминланади. Ушбу 110/35 кВ.ли узатмалар системалараро юкламани енгиллатиш автоматикаси (УОН) таркибига киритилган бўлиб, энергосистемада қувват танқислиги вақтида автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) тармоқдан узилади. Тармоқдаги юкламалар нормал режимга келтирилиб, 110 кВ.ли узатмалар қайта уланади. Бунинг учун камида 1-1,5 соат вақт талаб этилади.

Ҳурматли истеъмолчиларга шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, бугунги кунда Энергетика соҳасида ҳам мамлакатимиз миқёсида халқ манфаатини ўйлаб бир қатор лойиҳалар амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Жумладан, ПҚ-2661, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари орқали жойларга янгидан-янги трансформатор пунктлари, кабел линиялар қурилмоқда. Босқичма босқич жойларга замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиляпти. Бунга Наманган вилоятида қурилиб, бугунги кунда тест режимда ишлаётган “Тўрақўрғон ИЭС”ларни мисол қила оламиз.

Қиш мавсумини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий баёнот эълон қилган эди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Туркманистон Республикасининг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз истеъмолчиларимизга бугунги қиш-қировли  кунларда бор имкониятдан оқилона фойдаланиб, куну тун меҳнат қилаётган   соҳа мутахассислари билан бирдам бўлишга, электр энергиясидан ҳавфсиз ва  оқилона фойланишларини сўраган бўлар эдик.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати