АНИҚ ХАРАКАТ ИЖОБИЙ НАТИЖАГА ЕТКАЗАДИ.

Жорий йилнинг 11 март куни, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари иштирокида ўқув-тактик машғулоти бўлиб ўтди.

Ишчи ходимлар гурухларга ажратилиб, уларни фавқулодда холатларда, табиий офатларда қандай харакат қилиши тўғрисида турли вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, мутахасислар назоратида гурухлар берилган вазифаларига киришишди.

Ўқув тактик машғулотда фуқароларни хавфсиз жойга кўчириш, жароҳат етган фуқароларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўз вақтида ўчириш, моддий бойликларга зарар етишини олдини олиш ишлари амалга оширилди.

Ходимлар берилган вазифаларни бажариш давомида бир жамоа бўлиб, бирдамликда харакат қилишди.

Машғулот якунида мутахасислар томонидан гурухларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб берилди. Келгусида бу каби харакатларда сергак хушёр бўлишлари тушунтириб ўтилди.

Бу каби тадбирлар бошқа туман, шахар электр таъминоти корхоналарида хам ташкил этилиши белгилаб олинди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари

корхонаси” АЖ Матбуот хизмати