Акциядорлар диққатига

“Фаргона ҲЭТК” АЖнинг ҳурматли акциядорларига!

“Фаргона ҲЭТК” АЖ ушбу билан 2020 йил 29 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование – eVOIT” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Фаргона ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 11:30 дан – 12:00 гача “Электронное голосование – eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.

Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 12-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси

2020 йил 30 ноябр этиб белгиланган.

– Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 23 декабр этиб белгиланган.

“Фаргона ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
  2. “Фаргона ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
  3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Фаргона ҲЭТК” АЖнинг 1 дона оддий ва 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование – eVOIT” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан ва Фаргона шаҳри, Қувасой ўчаси, 74а-уй манзилида “Фаргона ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки “Фаргона ҲЭТК” АЖнинг www.feres..uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки +99873-243-13-46 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, “Фаргона ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41-моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли ҳар бир имтиёзли акцияни 1589,02 сўмдан “Фаргона ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.