ҚУВА ТУМАНИДАГИ МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УЗИЛИШ ЮЗАСИДАН.

Қува туманидан ижтимоий тармоқлар орқали марказий шифохонада электр ўчганлиги, шу вақтда туман марказидаги кўча чироқлари ёниқлиги кўрсатилган видеомурожаат(овозсиз) кенг оммага ҳавола этилган.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ушбу мурожаат назоратга олиниб, туман марказий шифохонаси электр таъминоти кўрикдан ўтказилди.

Қува тумани Марказий шифохонаси 35/10 кВли “Тинчлик” нимстациясидан чиқувчи 10 кВли “Ширин” ҳаво узатмасидан таъминланувчи қуввати 630 кВА №682 бўлган трансформатор пункти орқали, заҳира сифатида 110/35/10 кВли “Бахор” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Шифокор” ҳаво узатмасидан таъминланувчи қуввати 630 кВА №682А бўлган трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади.

Жорий йилнинг 28-январь куни 35/10 кВли “Тинчлик” нимстациясидан чиқувчи 10 кВли “Ширин” ҳаво узатмаси соат 16:05 тармоқдаги носозлик туфайли ўчирилган ва соат 16:25 да носозлик тўлиқ бартараф этилиб тармоққа қайта кучланиш берилган.

Авария ҳолатлари юзага келган пайтда Марказий шифохона электр таъминоти автоматик равишда захира линиясига уланади.

Шу ўринда, Марказий шифохона маъсул ходимларига авария ҳолатларида қисқа вақт мобайнида заҳира линияси ўтказилишини таъминлаш, бошқа ҳолларда туман электр таъминоти корхонаси маъсулларига хабар беришлари тўғрисида айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, жойлардаги кўча чироқлари туман Ободонлаштириш бўлими томонидан ўрнатилади ва хизмат кўрсатилади. Шу сабабли кўча чироқларининг кунлик ўчириш ва ёқиш ишлари туман Ободонлаштириш бўлими назорат қилади.

Қува туман Ободонлаштириш бўлимига кунлик кўча чироқларини ўчириш ва ёқиш вақтларини қайта кўриб чиқиш таклифи берилди.

Марказий шифохонада даволанаётган беморлар дардига шифо тилаган ҳолда электр таъминотидаги қисқа узилиш мобайнида келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати