ҚУЛАЙ ШАРОИТ, СИФАТЛИ ХИЗМАТ.

Бугунги кунда хар бир соҳа сингари энергетика соҳасида хам жуда катта ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Мамалакатимиз бўйлаб истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича қатор лойиҳалар, дастурлар ишлаб чиқилиб, соҳага жорий қилинмоқда.

Ҳусусан, Обод маҳалла, Обод қишлоқ дастурлари бўйича, АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни мисол қилсак арзийди.

Бундан ташқари, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфидаги 20 та туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарининг 15 таси маъмурий биноларида мукаммал таъмирдан чиқарилиб, ишчи ходимларга шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратилди.

Биргина, Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси маъмурий биноси ҳам 2019 йил тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди. Маъмурий бино тўлиқ таъмирланди, корхона ҳудуди ободонлаштирилди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятдаги наъмунали иш фаолияти учун Учкўприк туман электр таъминоти корхонасига кичик юк автомашинаси топширилди. Бу эса, ходимларни иш фаолиятини янада самарали олиб боришига жуда катта ҳисса қўшади.

Бу каби бунёдкорлик ишлари бошқа туман шаҳарларда ҳам белгиланган чора-тадбирга асосан олиб борилмоқда.

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ

Матбуот хизмати