ҚАРОРГА МУВОФИҚ ЯНА БИР ЛОЙИҲА ЯКУНИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661–сон “2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти томонидан вилоятимиз бўйилаб кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, коронавирус пандемияси даврида истеъмолчиларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамияти томонидан карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда юқоридаги қарор ижроси юзасидан мўлжалланган яна бир йирик лойиҳа давом эттирилиб, якунига етказилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, Фарғона шаҳри марказидаги 10 мингдан ортиқ истеъмолчиларнинг (аҳоли, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектлари) электр энергиясига бўлган талабларини тўлиқ қондириш, электр таъминоти ишонлилигини янада орттиришдан иборатдир. Айни дамларда, умумий узунлиги 10,2 км бўлган 6 кВли электр узатиш кабель тармоғи тортилиб, монтаж ишлари якунланмоқда.

Албатта юқоридаги ишларнинг барчаси, истеъмолчиларга узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб берилишини таъминлашга қаратилган.

 

“Фарғона ҲЭТК” АЖ

Матбуот хизмати