ҚАДДИ ДОЛ ТАЯНЧ ҚАДДИ РОСТЛАНДИ…

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали “Қадди дол бўлган симёғочлар” сарлавҳали Қўштепа тумани “Баландмасжид” МФЙда яшовчи фуқаро томонидан омма эътиборига ҳавола қилинган эди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан ушбу мурожаат назоратга олиниб, тегишли тартибда масъул ходимларга тез фурсатда ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилиши юзасидан топшириқ берилган.

Тезкорлик билан Қўштепа туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида Қўштепа тумани “Баландмасжид” МФЙдаги 110/35/10 кВ.ли “Саткак” нимстанциясидан чиқувчи, 10 кВ.ли “Сармозор” ҳаво узатмасининг 93–сонли таянчи қайта тикланди ва соз ҳолатга келтирилди. (Наряд №956)

Юзага келган ушбу ҳолат юзасидан беэътибор бўлмаган мурожаатчига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Зеъро, истеъмолчиларга сифатли, энг асосийси хавфсиз электр энергияси етказиб бериш бизнинг олий мақсадимиздир.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати