ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАН МУРОЖААТ. (ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНМОҚДА)

Жорий йилнинг 9-апрел куни ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона вилояти Қўштепа туманидан “Чироқ соатлаб ўчмоқда! Бу аҳволда фарзандларимиз билим ололмай қолади” мазмунидаги мурожаатга асосан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 8-апрель куни тунда бошланган кучли шамол натижасида вилоятимиз ҳудудларида электр таъминотида аварияли узилишлар кузатилди. Шу қатори Қўштепа туманида хам.

Кучли шамол натижасида 35/10 кВли “Дўрмон” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Қизилтепа” ва бошқа “Ниёзов”, “Қирғизобод”, “Чимкент”, “Лойсон” электр узатиш ҳаво тармоқлари аварияли узилган.

Бу борада, Қўштепа туман электр таъминоти корхонасида тезкор бригадалар тузилиб, юзага келган носозликларни хавфсиз ва тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Тез орада, барча носозликлар бартараф этилиб, электр таъминоти тўлиқ қайта тикланади.

Носозликларни бартараф этиш даврида келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

“Фарғона ҲЭТК” АЖ

Матбуот хизмати