ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ.

Янги йил бошланиши билан барча соҳалар сингари “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ олдига жуда катта вазифалар белгилаб олинди.

Барча Қарор, дастурлар ижроси юзасидан январь ойининг ўзидаёқ жойларда турли йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, барча туман шаҳарларда бўлгани каби, Ўзбекистон туманида хам 2020 йил январь ойи учун белгиланган мукаммал таъмирлаш ишлари ой бошидан бошланиб, қатор трансформатор пунклари, 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. 

Ўзбекистон туман электр таъминоти корхонаси йил давомида барча дастурлар ижросини ўз вақтида бажариш, хавфсиз, сифатли иш ташкил қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

 

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Матбуот хизмати