«Ўзбекэнерго» АЖ иштирокида «Фарғона ХЭТК» АЖ да семинар ўтказилди.

2018 йил 26 август куни «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи «Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ да рахбар ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида сайёр ўқув семинарлар ўтказилди. Ушбу ўтказилган семинарлар давомида мазкур жамиятнинг рахбар ходимлар учун инвестиция лойихаларини амалга ошириш, корпоратив муносабатлар, мехнат мухофазаси, рахбарлик лавозимларга кадрларни тўғри танлаш каби мавзулар буйича машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек семинарлар давомида «Обод қишлоқ»дастури бўйича олиб борилаётган ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида дастур амалга оширилган худудларда экскурсиялар ташкил этилди.